Машинасозлик соҳасида жаҳонда машина деталларининг аниқлик кўрсаткичларини таъминлашда дастгоҳларда кичик ҳаракат юритмалари кенг кўламда қўлланилмоқда - файл

приобрести
скачать (251.6 kb.)


Кириш.
Жаҳонда машинасозлик маҳсулотларининг сифати ва умрбоқийлигини таъминлашда ташкил этувчи деталларнинг мустаҳкамлиги ва хизмат муддатини ошириш, дастгоҳларнинг юқори аниқлигини таъминлайдиган янги қурилмаларни яратиш муҳим аҳамият касб этади. Деталларнинг сифатини белгиловчи мезонлардан бири бўлган аниқлик кўрсаткичларини таъминлашда алоҳида ўрин эгаллайдиган микроҳаракатларни бажарувчи қурилмаларни ишлаб чиқиш ва тадқиқот қилиш муҳим вазифалардан саналади. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари, жумладан АҚШ, Англия, Германия, Япония ва бошқа мамлакатларнинг илмий-тадқиқот марказларида дастгоҳ узелларининг микро ҳаракатларини бажарувчи қурилмаларни такомиллаштириш ва янгиларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жаҳон миқёсида микро ва нано ўлчамдаги ҳаракатларни амалга ошириш имконини берадиган бажарувчи қурилмаларни яратиш бўйича кенг миқёсли илмий тадқиқотлар ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.

Машинасозлик соҳасида жаҳонда машина деталларининг аниқлик кўрсаткичларини таъминлашда дастгоҳларда кичик ҳаракат юритмалари кенг кўламда қўлланилмоқда. Микро ҳаракатларни бажарувчи қурилмаларнинг конструкцияларини яратиш, уларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш учун кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бундай бажарувчи қурилмаларни дастгоҳлар юритмаларида қўллашга алоҳида эътибор берилмоқда. Самарали, техник характеристикалари такомиллаштирилган, деталлар сифатини юқори маҳсулдорликда таъминлайдиган, деталларга механик ишлов бериш хатоликларни келтириб чиқарувчи доимий технологик омилларни бошқаришни таъминлаш асосида деталларга тоза ишлов бериш самарадорлигини таъминлайдиган технологик жараен ва қурилмаларни ишлаб чиқиш зарур ҳисобланади.

Республикамизда ишлаб чиқаришда қўлланадиган жиҳозларни такомиллаштириш, машина деталларининг аниқлигини таъминлаш асосида машина деталларининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, уларнинг хизмат муддатларини узайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ...энг аввало,

бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш...»1 вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш, жумладан машина деталларини ишлаб чиқишда модернизацияланган жиҳозлар, асбоб-ускуналарни қўллаш, кесиш усулида олинаётган деталларнинг ўлчам аниқлигини таъминлаш, деталларнинг хизмат муддатини ошириш технологияларини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон «2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3682-сон «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун олиб борилаётган тадқиқот ишлар муайян даражада хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19.03.1997 йил 152-сонли “Машина трактор паркларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Вобкент туман “Дехконтехсервис” акциядорлик жамияти ва “Чорватехсервис” акциядорлик жамияти негизида Бухоро вилоят Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 09.10.1997 йилдаги 751-сонли буйруғига асосан Вобкент туман “Машина трактор парки” давлат акциядорлик жамияти ташкил топди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бухоро вилоят ҳокимлиги Адлия бошқармасининг 448-сонли гувоҳномаси билан 02.12.1997 йилда Вобкент туман “Машина трактор парки” давлат акциядорлик жамияти рўйхатдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.01.2003 йилдаги 3202-сонли фармони ва Вобкент туман “Машина трактор парки” очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг 21.04.2003 йилдаги умумий йиғилиш қарорига асосан 25% давлат улуши “Бухоро вилоят МТПлар бирлашмаси”га берилганлиги Вобкент туман ҳокимнинг 28.08.2003 йилдаги 791-сонли қарорига асосан Вобкент туман “Машина трактор парки” очиқ акциядорлик жамияти рўйхатга олинди.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 декабрдаги 316-сонли қарори ижросини таъминлаш максадида жамият устав фондини 400 минг АҚШ долларига етказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 декабрдаги 316-сонли қарорига асосан “Узагромашсервис” уюшмаси тизимидаги акциядорлик жамиятларнинг устав фондини ошириш манбалари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 19 декабрдаги 477-сонли Қарорига асосан Молия Вазирлиги томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига давлат (Вилоят МТПлар бирлашмасига берилган) улушини сақлаб қолган ҳолда умумий қиймати 97200 минг сўмлик номинал қиймати 1050 сўмдан бўлган 92571 дона қўшимча акциялар чиқариш орқали ва 01.01.2010 йил ҳолатида асосий фондларни қайта баҳолаш натижасида ҳосил бўлган 590723.2 минг сўмлик заҳира жамғармаси ҳисобига жамият устав фонди 660486.4 минг сўмга етказилди.

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисидаги» Конуни 06.05.2014 йилда янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан, Вобкент туман “Машина трактор парки” очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг 23.08.2014 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан Вобкент туман “Машина трактор парки” очиқ акциядорлик жамияти Вобкент туман “Машина трактор парки” акциядорлик жамиятига ўзгартирилди.

Вобкент тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш Инспекцияси томонидан 23.09.2014 йилда Жамиятни янги таҳрирдаги устави ва қуйидаги ички низомлар тасдиқланди:

1) Жамиятнинг Кузатув Кенгаши тўғрисидаги Низоми

2) Жамиятнинг Ижроия органи тўғрисидаги Низоми

3) Жамиятнинг Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низоми

4) Акциядорларнинг умумий йиғилиш тўғрисидаги Низоми

5) Жамиятнинг “Ички аудит тўғрисида”ги низоми



Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации