Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти - файл

приобрести
скачать (63.5 kb.)



Яккакураш спорт турлари ва уни ўқитиш услубияти фанидан №-2 маъруза машғулоти топшириқлар

Nosirov Nodir


  1. 1.Курашчининг техник тайёргарлигига таъриф беринг.

  1. 2.Курашчиларнинг умумий ва махсус техник тайёргарлиги ўртасидаги фарқ нимада?

  2. 3.Курашчининг техник маҳорати деганда нима тушунилади?

4.Курашчи техник тайёргарлигини ривожлантиришнинг учта босқичини айтинг.

5.Курашчи техник тайёргарлигининг ҳар бир босқичидаги асосий вазифалар нимадан иборат?

Javoblar


  1. Курашнинг техник тайёргарлиги спортчи томонидан юқори спорт натижаларига эришишни таъминловчи ҳаракатлар тизимининг эгаллаганлик даражаси билан тавсифланади




  1. Курашчининг умумий ва махсус техник тайёргарлиги ажратилади. Умумий техник тайёргарлик ёрдамчи спорт турларидаги ҳар хил ҳаракат малакалари ҳамда кўникмаларини эгаллашга, махсус техник тайёргарлик спорт курашида техник маҳоратга эришишга қаратилган.




  1. Техник маҳорат деганда кескин спорт кураши шароитларида энг оқилона ҳаракат техникасини мукаммал эгаллаш тушунилади.




  1. Техник маҳоратни такомиллаштиришнинг учта босқичи ажратилади;

Изланиш.

Барқарорлаштириш.

Мослашишни такомиллаштириш.
Биринчи босқичда техник тайёргарлик мусобақа ҳаракатларининг янги техникасини шакллантиришга, уни амалиётда эгаллаш шарт-шароитларини яхшилашга, мусобақа ҳаракатлари тизимига кирувчи айрим ҳаракатларни ўрганишга (ёки қайта ўрганишга) қаратилган.
Иккинчи босқичда техник тайёргарлик мусобақа ҳаракатларининг бутун малакаларини чуқур ўзлаштириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Учинчи босқичда техник тайёргарлик шаклланган малакалларни такомиллаштириш, уларнинг асосий мусобақалар шароитларига мос ҳолда мақсадга мувофиқ вариантлилиги, барқарорлиги, ишончлилиги чегараларини кенгайтиришга қаратилган.
5. Ҳар бир техник тайёргарлик босқичининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Кураш техникаси асосини ташкил этадиган ҳаракат малакаларининг юқори барқарорлиги ҳамда оқилона вариантивлигига эришиш, мусобақа шароитларида уларнинг самарадорлигини ошириш.


Ҳаракат малакаларини қисман қайта қуриш, мусобақа фаолияти талабларини ҳисобга олган ҳолда усулларнинг айрим қисмларини такомиллаштириш.

Биринчи вазифани ҳал этиш учун ташқи вазиятни мураккаблаштириш услуби, организмнинг турли ҳолатларида машқларни бажариш услуби қўлланилади. Иккинчи вазифани ҳал этиш учун - техник ҳаракатларни бажариш шароитларини енгиллаштириш услуби, бирга (сопряженный) таъсир кўрсатиш услуби қўлланилади.

Техник усулларни бажаришда ташқи вазиятни мурак каблаштириш услуби қуйидаги бир қатор усулларда амалга оширилади:


  1. Шартли рақиб қаршилигининг услубий усули спортчига техник ҳаракатни бажариш тузилмаси ва маромини такомиллаштиришга, барқарорлик ва натижалиликка тезроқ эришишга ёрдам беради.

  1. қийин дастлабки ҳолатлар ва тайёргарлик ҳаракатларининг услубий усули. Масалан, эгилаб ташлашни такомиллаштиршда ушлаб олиш жойи ва курашчилар ўртасидаги масофани ўзгартириш лозим.

3.Усулларни бажариш учун жойни чеклаш услуби малакани такомиллаштиришда мўлжалланган шартларини муракаблаштиришга ёрдам беради. Курашда, кичрайтирилган ўлчамдаги гиламлар қўлланилади.

Техник ҳаракатларнинг бажарилишини қийнлаштирувчи спортчи организмининг турли ҳолатларида машкларни бажариш услуби ҳам турли хилдаги усулларда амалга оширилади:



  1. Ҳаракатни анча толиққан ҳолда бажаришнинг услубий усули. Бу ҳолда катта ҳажм ва шиддатдаги жисмоний нагрузкадан кейин спортчига техникани ривожлантиришга қаратилган машқлар таклиф қилинади.

  2. Назорат ўқув-тренировка беллашувлари ўтказилгандан сўнг катта эмоционал зўриқиш ҳолатида ҳаракатрларни бажаришнинг услубий усули.

  3. Вақти-вақти билан кўришни таъқиқлаш ёки чеклашишнинг услубий усули ҳаракатланиш малакасининг рецепторли-анализаторли таркибига танлаб таъсир кўрсатишга ёрдам беради.

  4. Мусобақа вазиятида айрим усуллар ёки ҳаракатларни мажбуран бажариш усули малакани такомиллаштириш жараёнида курашчи фаоллигини рағбатлантиради. Ўқув-тренировка беллашувларида курашчи ҳимоянинг техник усуллари, ёки аксинча, ҳужум усулларига кўпроқ диққатни тўплашга кўрсатма олади.


Яккакураш спорт турлари ва уни ўқитиш услубияти фанидан №-2 маъруза машғулоти топшириқлар
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации