Юклама токининг ўлчов ток трансформатори хатоликларига таъсири - файл

приобрести
скачать (58.6 kb.)


Юклама токининг ўлчов ток трансформатори хатоликларига таъсири.
Муаллифлар: Д.А. Эгамов, dilmurodegamov66_@mail.ru

М. Нурёғдиев, nuryogdiyev_m@mail.ru



Андижон машинасозлик институти.

Истемол қилинган электр энергияси учун пул кўринишдаги тўловлар ўрнатилган хисоблагичлар орқали амалга оширилишини эътиборга олсак, ўрнатилган хисоблагичлар Ўзбекистон давлат стандартини Ўз Дст 8.031:2008 талабларига мос холда бўлиши ва электр энергияни ишлаб чиқариш ва узатиш “ Ёқилғи ва энергияни ишлаб чиқариш, узатиш хамда истемол қилишда хисобга олишни ташкил қилиш” РД Уз 51- 0,83- 39 хужжатлари талаблари асосида амалга оширилади.

Истемол қилинаётган электр энергия миқдорини аниқ ва тўлиқ хисобга олиш билан хар бир ишлаб чиқарилаётган махсулот учун канча электр энергия сарф бўлаётганини аниқлашга эришамиз ва бу билан махсулот учун сарфланаётган энергия миқдорини камайтириш учун тузилган чора тадбирларни амалий шаффофлиги таминланади.

Истемол қилинаётган ва ишлаб чиқарилаётган электр энергияни аниқ трансформаторлари хамда электр хисоблагичларни иш режими катта ахамиятга эга ва уларни аниқлик даражаси мухим ўрин тутади. Фақат электр хисоблагичларни аниқлик даражасини ошириш билан кутилаётган натижага эришиб бўлмайди, шунинг учун ўлчов трансформаторларини иш режимига хам эътибор бериш зарур, хусусан ток трансформаторларини иш режимига.

Ток трансформаторлари хатоликлари ток, бўйича ва бурчак бўйича хатоликлардан иборат, бу хатолик бирламчи токни иккиламчи занжирга трансфорация қилиш учун сарф бўлган магнитловчи токни миқдорига ва иккиламчи занжирга уланаётган юкламага боғлиқ.

Ток бўйича хатоликни қуйидагича изохлаймиз;



Иккиламчи токни бирламчига келтирилгани бирламчи ток қийматидан миқдор жихатдан катта бўлса ток бўйича хатолик мусбат характерга эга, агар бу катталик миқдор жихатдан кичик бўлса хатолик манфий характерга эга.

Ток трансформатордаги бурчак хатолиги иккиламчи занжирдаги токни бирламчи занжирдаги токдан канча бурчакка фарқ қилиши ифодалайди.

Агар ток трансформатори иккиламчи занжиридаги 180° га бурилган ток вектори бирламчи занжирдаги ток векторидан илгарилаб кетса хатолик мусбат характерга, акси бўлса манфий характерга эга.

Ток бўйича ва бурчак бўйича хатолик иккиламчи занжир юкламаси ортиши билан ортиб боради, бунда иккиламчи занжир кучланиши ортади ва мос холда магнитловчи ток хам ўсиб боради.

Ток трансформатордаги хатоликлар қуйидаги омиллар туфайли вужудга келади; Қисқа туташув токлари таъсирида ўзакни тўйиниши туфайли, ток трансформаторларини иккиламчи занжирига уланаётган юклама миқдорини номиналдан ортиши натижасида хамда бирламчи занжирдаги юкламани, ток трансформаторини номинал қийматидан ортиб кетиши ёки сезиларли даражада камайиб кетиши туфайли.Қуйидаги расмда 10 кВ кучланишга эга бўлган ток трансформаторини бирламчи токни миқдори ўзгариши бўйича иккиламчи юклама актив ва актив индуктив характерли бўлган турли холатлари учун келиб чиқадиган хатолиги келтирилган.

Биринчи характеристика ток трансформаторини иккиламчи занжирига уланаётган юклама актив характерга cosφ=1га тенг бўлган холат учун, иккинчи характеристика cosφ=0,8 га тенг бўлган холат учун яъни актив индуктив характерга эга юклама холати учун.

1 расмдан кўриниб турибдики бирламчи токни кичик миқдорларида яъни бирламчи юклама, ток трансформаторини номинал юкламасини 20 фоизгача бўлган миқдорида ва иккиламчи занжир актив характерга эга cosφ=1га тенг бўлганда ток бўйича хатолик манфий характерга эга, бирламчи юкламани 5% гача бўлган миқдорда ток бўйича хатолик 1.5% дан 0,5%гача камайиб бормоқда. Юкламани ортиришни давом этказилса номинал юклама диапозонида ток трансформаторини ток бўйича хатолиги манфий қийматдан мусбат қийматга ўтмоқда белгиланган меъёр даражасида, бирламчи ток номинал токдан ортиши билан ток трасформаторини хатолиги орта бориши кузатилган.



1 расм. Ток трансформатори хатолигини бирламчи юкламага боғлиқлиги.

2 расмда ток трансформаторини иккиламчи занжирига уланаётган юкламани характерига қараб бурчак хатолигини ўзгариши келтирилган.

2 расмдан кўриниб турибдики ток трансформаторини бурчак хатолиги иккиламчи занжирга уланаётган юклама актив характерга эга бўлганда,

cosφ=1га тенг. Ток трансформаторини бурчак бўйича хатолиги максимал қийматга эришади, 2 расм 1 эгри чизиқ. Бирламчи ток 0 дан 5% гача бўлган юклама диапозонида бурчак хатолиги ўзини энг катта кийматига эришади иккиламчи занжирдаги ток ва кучланиш орасидаги бурчак 90' минутдан 45' минут орасида эканлиги 1 эгри чизиқ характеристикасида кўриниб турибди. Бирламчи юклама ток трансформаторини номинал қийматидан ортиши билан бурчак бўйича хатолик хам орта бошлайди.

2 расмдаги 2 эгри чизиқ ток трансформаторини иккиламчи занжирига уланган юклама актив индуктив характерга эга бўлган холат учун берилган cosφ=0,8га тенг.

Ток трансформаторини бирламчи юкламаси 0 дан 5% бўлган диапазонда бурчак хатолик 45' минутдан 25' минут оралиғида эканлиги 2 расм 2 эгри чизиқда тасвирланган. Бирламчи юклама ток трансформаторини номинал қийматидан ортиши билан бурчак бўйича хатолик хам орта бошлайди.

2 расмда тасвирланган графикдан кўриниб турибдики ток трансформаторини бурчак бўйича хатолиги, иккиламчи занжирга уланаётган юклама характерига боғлиқ холда ўзгаради



2 расм Ток трансформаторини бурчак хатолигини бирламчи токка боғлиқлиги ва иккиламчи юкламани характерига боғлиқлик тасвири.

2 расмда ток трансформаторини иккиламчи занжирига уланаётган юкламани характерига қараб бурчак хатолигини ўзгариши келтирилган.

Хулоса;


1. Ўлчов ток трансформатори иккиламчи занжир бўйича кичик қувват запасига эга, иккиламчи занжирдаги юкламани оз миқдорда ўзгариши хатоликни меъёрдан чиқиб кетишига сабаб бўлади.

2. Бирламчи токни 5% гача бўлган кичик миқдорида ток ва бурчак бўйича хатолиги тез суръатларда ортиб кетади.

3. Ток трансформатори бирламчи токини номинал токидан ортиб кетиши ток ва бурчак бўйича хатолиги ортиб кетишига олиб келади.

4. Ўтказилган электр энергияни аниқ ва тўлақонли хисобга олишни ташкил қилиш учун Электр қурилмаларини қуриш қоидалари(ПУЭ) талабларини сўзсиз бажариш ва ўрнатилган ток трансформаторларини юклама токига мослигини қайта кўриб чиқиш тавсия қилинади.




Юклама токининг ўлчов ток трансформатори хатоликларига таъсири
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации