Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти - файл

приобрести
скачать (1058.4 kb.)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
« МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИ ҚУРИЛИШИ» ФАКУЛЬТЕТИ
ИССИҚЛИК ГАЗ ТАЪМИНОТИ, ВЕНТИЛЯЦИЯ ВА СЕРВИС” КАФЕДРАСИ

Д И П Л О М Л О Й И Ҳ А С И
МАВЗУ: Денов шаҳрида жойлашган микрорайонни икки қувурли иссиқлик таъминоти тизимини лойиҳалаш ва ташқи иссиқлик тармоғига сервис хизмат кўрсатиш.

Бажарди: 401-ХС талабаси Каримова Ю.К.

Рахбар: Махмудов Р.М.

Самарқанд- 2018 йил

Мундарижа


1

Кириш…………………………………………………………....................




2

Лойиҳаланаётган шаҳар тўғрисида бошланғич маълумотлар.................




3

Иссиқлик миқдорларини сарфини аниклаш………………......................




4

Тармоқ суви хароратларини аниқлаш………………………....................




5

Қиш фасли учун тармоқ суви миқдорларини аниқлаш……....................




6

Ёз фасли учун тармоқ суви миқдорларини аниқлаш ва гидравлик хисоблаш………………………………………….......................................




7

Иссиқлик тармоғини гидравлик хисоблаш………………........................




8

Насос ва иссиклик манбасини танлаш…………………….......................




9

Экология........................................................................................................




10

Меҳнат мухофазаси......................................................................................




11

Интернет маълумотлар................................................................................




12

Фойдаланилган адабиётлар……..............……………………………......





Кириш

Энергетика замонавий индустриал ривожланган ҳар қандай давлатнинг етакчи тармоғидир. Энергетика деганда электр ва иссиқлик энергияси, сиқилган газлар ва бошқа энергия ташувчиларнинг энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш учун хизмат қиладиган ускуналар тушунилади. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган энергиянинг 25% дан ортироғи ҳар хил истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлашга сарфланади.

Шаҳарларда иссиқлик энергиясининг асосий истеъмолчиларидан бири саноатдир (~70%). Саноат корхоналарида иссиқлик энергияси технологик жараёнлар, иситиш, ҳаво алмаштириш (вентилация) ва иссиқ сув билан таъминлашга сарфланади.

Ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясининг қолган қисми (30%) маиший ва турар жой биноларини иситишга сарфланади. Шу иссиқликнинг 30-40% сувни иситиш учун сарфланади.

Ўзбекистонда аҳолини яшашига қулайлик яратиш учун асосий масалалардан бири бўлиб иссиклик таъминоти ва иссиқ сув билан доимо ва узлуксиз таъминлаш ҳисобланади. Аҳолини яшашига қулайлик яратиш учун асосий масалалардан бири бўлиб, иссиклик таъминоти ва иссиқ сув билан доимо ва узлуксиз таъминлаш ҳисобланади. Иссиқлик таъминоти тизимлари 1950-1970 йилларда иссиқ сув учун очиқ тизим ва иситиш тизими боғлиқ бўлган схемалари билан биноларга уланган.

Ҳозирда ишлаб турган иссиқлик таъминоти тизимларидаги иссиқлик манбаида ишлаб турган қозонлар етарли даражада ишламаслиги туфайли иссиқлик истеъмолчиларини иссиқлик ва иссиқ сув билан керакли даража ва сифатда етказиб беришлик асосий масалалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “2018-2022 йилларда иссиқлик таъминотини ривожлантириш дастури” қабул қилинган қарорида иқсодий ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда иссиқлик истеъмолчиларга иссиқликни узатишда сифатли ва тўхтатмасдан етказиб берилиши кўзда тутилган

Бу қарор асосида республикада иссиқлик таъминотини ривожланиш масалалари қўйилган бўлиб, иссиқлик таъминоти тизимларида янги энергия ва ресурс тежамкор технологияларни қўллаш ва шунингдек, янги иссиқлик энергия манбалардан фойдаланиш, марказлашмаган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва локал қозонхоналарни қуриш масалалари белгиланган.

Кейинги вақтларда республикамизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва энергияни тежаш масалаларига катта аҳамият берилмода. Ўзбекистон шароитида қуёш энергиясидан унумли фойдаланиш масадга мувофидир. Бу соҳада олимларимиз катта ютуқларга эришганлар. қуёш энергиясидан фойдаланиб иссиқ сув билан таъминлаш учун биринчи авлод асбоб-ускуналар, қуёш коллекторлари, тизимлар, эксперементал ва намунавий лойиҳалар яратилди ва қурилиш меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиилди.

Аҳоли турмиш тарзини коммунал маиший таъминотисиз тасаввур қилиш қийин. Масалан: иссиқ сув таъминоти тизимлари инсонларни иссиқ сувга (75° С гача) бўлган санитар-гигиена ва хўжалик эхтиёжларини қондириш учун хизмат қилади. "Хўжалик" суви билан барча яшаш бинолари, жамоат бинолари, меҳмонхоналар, касалхоналар, хаммомлар, кир ювиш хоналари, болалар муассасалари жамоат овқатланиш корхоналари, шу билан бирга саноат корхоналари ҳам таъминиланади. Ҳозирги пайтда иссиқ сув билан таъминлаш тизимлари ишлатилмаган бирорта янги қурилган хонадонларни, шаҳар шароитда тассавур қилиш мумкин эмас.

Шу билан биргаликда биноларга иссиқ сув тизимига келаетган сувнинг керакли параметр ва сифатда келиши, тизимнинг тўғри ишлашини таъминлайди. Шунинг учун иссиқ сувга кўйиладиган талаблар катта аҳамиятга эга.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации