Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти - файл

приобрести
скачать (1124.8 kb.)

1 - МАЪРУЗА

СУВ ХУЖАЛИГИ фани

Режа: Фаннинг максади ва вазифалари;


Сув ресурсларини бошкариш фанини бошка фанлар билан богликлиги;

Сув ресурсларини бошкариш фанини сув ва кишлок хужалиги мутахассисларни тайёрлашдаги урни ва ахамияти.


Сув ресурсларини бошкариш фанини максади булажак сув хужалиги ва мелиоратор мухандисларига мутахассислик фаолиятида жуда зарур улган фандан керак билимни беришдир. Табиий ресурслардан фойдаланиш тинмай усиб бораетган шароитда халк хужалигини ривожланиши табиий ресурслардан тежамли ва окилона фойдаланганда амалга ошиши мумкин. Бундай фойдаланиг нафавкат тежамли илмий асосланган фойдаланиш, балки у табиий ресурсларни кайта тикланишини, купайишиги ва уларни мухофаза килишни хам кузда тутади. Бундай табиий ресурслардан фойдаланиш сув ресурсларидан фойдаланиш жараенида амалган ошириладиган сув ресурсларини бошкаришга хам таълуклийдир.

Хозирги замон сув хужалик тадбирлари халк хужалигини кандайдир бир тармоги рамкасидан ташкарига чикувчи масалаларни хал килади. Улар турли сохаларни кизиктирувчи масалаларни уз ичига олади ва табиий комплексларга сезиларли таъсир этадилар. Шунинг учун сув хужалик ва гидромелиоратив ишларни амалга оширишда сув ресурсларини бошкариш ана шу фандан етарли билими бор мутахассислар амалга оширишлари мумкин.

«Сув ресурсларини бошкариш» фанининг асосий вазифалари булажак мухандис мелиораторлар сув хужалик балансини тузиш ва турли сохалдар билан боглик услубини билиши, асосий сув истемолчиларини ишлаб чикариш функциялари тузилишини, иктисодий ва экологик асосланган сув хужалиги комплексларини структураларини ташкиллаштириш, сув хужалик тизимларини режимини оператив бошкариш карорини кабул килишни, «Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва мухофаза килишини шаклий лойихасини» тузишни ва тахлил килишни, хамда сув хужалик лойихаларида «Табиат мухофазаси» булимларини тузишни билиши керак.

Бунинг учун булажак мухандис мелиоратор сув ресурсларини хусусиятларини узига хослиги, улардан фойдаланишни режалаштириш принципларини, уларни микдорини ва сифатини бошкариш услубларини, иктисодиетни турли тармокларини сув объектига ва сувни сифатига талабларини, бу талабларни башоратлаш услубини, сув хужалик тизимларини узига хос хусусиятларини, уларни фаолиятини ва ривожланишини математик моделлаштириш принципларини, сув ва бошка табиий ресурсларни ифлосланиши ва микдорини камайиб кетиши сабабларини, сувни тежашни йулларини, сув хужалик тизимларини атроф мухитга салбий таъсирини камайтириш йулларини билиши зарур.

Сув ресурсларини бошкариш фанини урганиш натижасида талабалар сув хужалигини илмий услубий асосларини ривожланган сугорма дехкончилик шароитларида сув ресурсларини бошкариш асосида окилона ва мукаммал фойдаланишни, сув ресурсларини мухофаза килиш ва кайта тиклаш усулларини ва услубларини, изова сув ва кайтарилган сувларни тозалашни хозирги замон усулларини, кайта фойдаланиш усулларини, сув танкислиги мушкуллашиб бораетган шароитда халк хужалигини ривожланаетган асосий тармокларида сув ресурсларидан фойдаланишни окилоналаштириш принципларини урганадилар ва билим оладилар.

Сув ресурсларини бошкариш фанини урганишдан олдин иалабалар маълум даражада мустахкам равишда олий математикани, физикани, химияни, хисоблаш техникасини, компьютерларда программалаштиришни, гидравликани, гидрогеологияни, гидрологияни, кишлок хужалик гидротехник мелиорацияни, кишлок сув таъминотини, сув энергияси ва насос станциялари, сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш фанларини асосларини билишлари керак.

Сув ресурсларини бошкариш фанини урганишда маърузалар, амалий машгулотлар билан бир каторда тажриба дастурларини олиб борилиши, сув ресурсларини турли омиллар таъсирида ифлосланиши ва захарланиш даражасини тула тушинишга ердам беради ва талабаларга уз устиларида изланиш ишларини олиб боришга ургатади.

Сув ресурсларини бошкариш фанини урганиш жараенида – даре хавзасини сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва мухофаза килиш шаклий лойихасини ишлаб чикиш услуби билан таништирилади.

2 – МАЪРУЗА



1 - МАЪРУЗА СУВ ХУЖАЛИГИ фани
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации