Хотин -қизларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний маданиятнинг аҳамияти абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич Доцент, Бухоро Давлат Университети - файл

приобрести
скачать (73.5 kb.)


ХОТИН -ҚИЗЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИНГ АҲАМИЯТИ

Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич

Доцент, Бухоро Давлат Университети
Президентимизнинг кўрсатмалари ва ҳукуматимизнинг қатор қарорларида хотин - қизлармиз жисмоний маданиятининг мавжуд модели давр талабидан нисбатан орқада қолаётганлиги такидланмоқда. Чунки жамиятимиз аъзоларини ҳаётий жараёни, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат ва бошқа ижтимоий, иқтисодий, маънавий соҳаларда эришилган ва эришилиши зарур деб саналадиган ютуқларимиз уларнинг саломатлиги соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти билан боғлиқлигини исботлаб қўйди.

Ўз навбатида бу «Ёшлар соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятини шакллантиришнинг мазмуни ва ўқув методик мажмуасини ишлаб чиқиш» муаммосини юзага келтирди. Ҳозирги кунга келиб уни ҳал қилиш Республикамиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг узлуксиз таълим тизимининг илмий техник дастурига киритилган.

Дастур доирасида олиб борилган тадқиқотларимиз организмга соғломлаштириш эффектини берувчи оммавий жисмоний маданият, соғломлаштириш жисмоний маданияти машғулотлари, соғломлаштириш спорти, соғломлаштириш машғулотлари, саломатлик йўлкаларидаги машқлар билан тизимли шуғулланиш мамлакатимиз хотин-қизлари орасида ҳали кенг урфга, одат(стериотип)га айланмаганлигини кўрсатиб қўйди. Қайд қилинган дастур бўйича талаба қизларимиз, айниқса, 30-40 ёшдаги аёлларимиз орасида ўтказилган тадқиқотлар давомида уларни иложи борича кам ҳаракатланишни “афзал” кўраётганликларини суҳбатлар, кузатишлар ва социологик тадқиқот ларимиз орқали аниқладик.

“Ҳаракатланиш, ортиқча зўриқишлар қилиш зиён,” “пассив ҳаёт тарзи эса фойда”, гўёки организмининг функционал фаолиятини узоқ муддат давомида “тежаш” билан узоқ умр кўриш имконияти кучаяди деган тушунча даги қизларимиз ва аёлларимизни 100 нафар анкета сўровида иштирок этганларининг 37% дан ортиғига соғлом турмуш тарзи жисмоний маданият таълими жараёни ва унга оид назарий билимларнинг мотивини кенгроқ тарғибот қилиш зарурлигини аниқладик.

Мавжуд махсус адабиётларнинг тахлилига таяниб хотин - қизлар соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти машғулотлари орқали юзага келтирилган ҳаракат фаоллиги нафас олиш, қон айланишига ижобий таъсир қилиши, тўқималарни озуқа моддалар ва кислород билан таъминлашни кучайтириши, жисмоний машқлар ёки ҳаракатларни бажа ришда иштирок этаётган мушакларда кўплаб майда қон томирларни очилиши, уларнинг йўлларини кенгайиши содир бўлиши сабабли қоннинг оқиши тезлигини кучайиши, оқибати фаолиятдаги ҳужайраларга озуқа моддаларни ўз вақтида етказилиши содир бўлишини асосланган далилларини топмадик. Мушакларни бир маром­да қисқариши ва бўшашиши содир бўлиши билан вена қон томирларидаги қонни юракка оқиб келиши яхшиланиши ёки унга шароитни юзага келиши­нинг мотивлари ҳозиргача ҳам кенг ёритилмаётганлигини гувоҳи бўлдик.

Хотин – қизлар соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти машғулотларидаги жисмоний юкламани – дам олиш билан тўғри навбатлаштиришга эришиш, ташқи муҳит омили - ҳаво ҳаро­ра­ти, атмосфера босимининг ўзга ришига организмни мослашувини ҳисобга олиш, гармонлар (ички секреция безларидан ажралиб қонга қўшиладиган моддалар)ни организмнинг модда алмашинуви жараёнига ижобий таъсирига оид билимлар, ички, ташқи секреция безларининг функциясидаги энг кичик ўзгаришлар турли ноҳушликларни юзага келтиришини, масалан, мушаклар қуввати, уни тонусини пасайиши ва тез толишига буйрак усти безларининг сусайганлиги сабаб бўлиши мумкинлиги, меъда ости бези, қалқонсимон без фаолиятидаги камчиликлар иш қобилиятининг пасайишига сабаб бўлиши мумкинлигига оид билимлар хотин-қизларми соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти дастурини яратишни тақазо этади.

Чунки коинотдаги мавжуд барча нарсаларнинг имкониятлари заҳираси, пишиқлигининг меъёри ва ишончлилигининг чегараси мавжуд. Хотин – қизларимиз саломатлиги ҳам бундан истасно эмаслиги қуйидаги амалий таклифларни ижросини тақазо этади. Улар:

- ҳар бир ҳудуднинг ҳавоси тоза жойларини танлаб(маҳалла, ўқув масканлари, манзарали жойлар, ариқ, сой, ҳовузлар, боғлар, ҳиёбонларда) хотин-қизлар жисмоний маданияти машғулотлари – соғломлаштириш машғулотларини ўтказишга мослаш, улардан амалда фойдаланиш;

- қишлоқлар, туманлар орасида “Соғломлаштириш машғулотлари маскани” кўрик-танловини ташкиллаш ва уларда соғломлаштириш машғулотларини йўлга қўйиш.

- вилоятимизнинг барча таълим муассасаларида “саломатлик йўл калари”ни ўқувчи-талаба ёшлар учун қуриш;

- қайд қилинган ўқув масканлари, соғликни сақлаш муассасалари раҳбарлари, соҳа мутасаддилари, иш режалари мазмунига СТТ жисмоний маданияти бўйича амалий тадбирларни ўтказишни киритиш;

- вилоят олий ўқув юртлари уларнинг мутасадди кафедралари профессор-ўқитувчиларини хотин қизлар соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти назариясига оид ўқув-услубий қўлланмалар ва тавсияномаларни яратишга жалб қилиш билан хотин қизлар соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти муаммоларини ҳал қилиш мумкин деб ҳисоблаймиз.



ХОТИН -ҚИЗЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИНГ АҲАМИЯТИ
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации