Ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил қилиш хусусида - файл

приобрести
скачать (29.8 kb.)


ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ХУСУСИДА
Республикамиз мустақиликка эришиши шарофати билан болалар ўртасидаги жисмоний маданият ва спортга эътибор сезиларли даражада кучайди.Ўқувчиларнинг спорт мусобақаларида қатнашиши, ўсиб келаётган ёшларимизнинг спортга бўлган муҳаббатини ошириб бориши каби умуминсоний фазилатларнинг ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатаётганлиги олиб борилган кузатишлар ва илмий-тадқийқот ишларида кўринади. Баъзида жисмоний тарбия машғулотлари талаб даражасида олиб борилмаётганлиги ҳам сир эмас. Бироқ, шу билан биргаликда ўқувчиларнинг мусобақаларга катта иштиёқ ва завқ билан қатнашаётганлиги ҳам кузатилади. Ёш болалар мусобақа деган тушунчани эшитиб,-“Бу нима”,-деган саволни беришлари табиий. Мусобақа тушунчасига ҳар хил ёндашиш мумкин. Масалан, жамоалар ўртасида спорт турлари бўйича мусобақаси якка тартибда кураш мусобақаси ёки иш жараёнида олдидан белгиланган спорт турлари асосида ўзаро мусобақалашув кабилар.

Спорт мусобақаси мураккаб жараён бўлиб, унда спортчининг кўп йиллик машаққатли меҳнати натижалари ўзининг амалий ифодасини топади. Спорт мусобақаси ўқув машғулоти жараёнида қўйилган мақсадларнинг бажарилиши, эришган амалий натижаларни ҳам ойдинлаштиради. Спорт мусобақаси, жараёнида тарбиялашда қуйидаги фазилатларни:

- ўсиб келаётган ёш авлодни Ўзбекистоннинг миллий истиқлол ғояларига таянган ҳолда тарбиялаш ёш авлоднинг соғлигини муастаҳкамлаш иссиқ–совуққа чидамли, ўсиб келаётган организимни янада ривожлантириш, ҳаётда учрайдиган турли – туман жисмоний сифат ва йўналишларини таркиб топтириш.

-умумтаълим мактабларида тахсил олаётган ўқувчиларни спорт машғулотларига мунтазам жалб қилиш, жумладан, шарқона якка кураш спорт турларини ривожлантириш, бу борада ўқувчиларнинг яшаш жойларида машғулотлар ташкил қилиш.

-ёш спортчиларнинг спорт машғулотларига қизиқишларини ривожлантириш ва уларда соғлом турмуш тарзини шакиллантириш;

-умумтаълим мактабларида оммавий спортни ривожлантириш, спорт машқ жарёнини ташкил қилиш тўғрисидаги ишларни маромига етказиш;

-ўқувчилар ўртасида спорт турларини кенг кўламда оммавий тус олишини тарғибот қилиш ва ҳаказо...

Мусобақалар мувоффақиятли ўтиши учун қуйидаги педагогик талабларга жавоб бериши керак:

-ўқув – машқ, тўгарак жараёнининг якуни бўлиши;

-мусобақа олдидан иштирокчиларга, яъни ўқувчиларга етказилган дастур-режа асосида бўлиши;

-мусобақаларда спорт турлари бўйича қонун-қоидаларга риоя этилиши;

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш вазифалари профессионал спорт – педагогик тамойилларга ва уларга эга бўлган спорт натижалари унинг учун ҳамма нарсадан юқори турадиган, спортда ҳалолликни, адолатни бош мезон деб биладиган ҳакамлар томонидан бажарилиши керак.

Мусобақа ўтказишда мусобақа дастури қатнашчиларнинг ёши, жинси ва спорт тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда тузилиши керак бўлади. Бироқ ўқувчиларининг ёш хусусиятлари ҳисобга олинишидан олдин мусобақа вақтини меъёрлаш, яъни мусобақа режаси ва мусобақа шароитини ишлаб чиқиш талаб этилади. Мусобақа дастурига мусобақа қатнашчилари сони, мусобақа характери ва мусобақани ташкил қилиш даврлари хисобга олинади. Ўқувчиларнинг мусобақага тайёргарлик кўриш жараёнида уларни қатий тиббий кўрик назоратга олиш талаб этилади.

Ёш болалар учун ўтказиладиган мусобақалар сони, уни ўтказиш қонун-қоидалари, вақти ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олиниши муҳим вазифалардан биридир. Мусобақани ўтказишда унинг жараёни, ўзига хос миллий хусусиятлар ҳисобга олиниши керак. Мусобақа тез – тез ўтказилиб турилиши лозим. Улар спрот турлари бўйича мусобақа қоидалари асосида турли тизимларда ўтказилади ва бу узоқ вақт юқори энергия талаб этади. Катта куч-иродани мустаҳкам қиладиган спорт турларидан мусобақаларни ҳар 2-3 ойда бир маротаба ўтказилиши талаб этилади. Чунки бундай мусобақалар жисмоний сифатларнинг ривожланишини талаб қилади. Мусобақада спортчининг фаол қатнашаётганлиги ҳам ҳисобга олиб борилади.



Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ёш спортчи узоқ вақт спорт турларидан пухта машқ қилганлиги сабабли, спорт турининг техник ва тактик томонларини яхши эгаллаганлиги туфайли тез-тез турли-туман мусобақаларга қатнашишига имкон яратади. Буни аниқлаш жисмоний маданият ўқитувчилари ва устоз-мураббийлар томонидан амалга оширилади.

ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ХУСУСИДА
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации