М. Ж. Абдуллаев Бухду “Спорт” кафедраси ўқитувчиси Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунини, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» - файл

приобрести
скачать (374.1 kb.)


ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА ОММАВИЙ – СПОРТ ТАДБИРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФАНИНИНГ ЎРНИ

М.Ж. Абдуллаев

БухДУ “Спорт” кафедраси ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунини, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июнда «Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида»ги 244-сонли, 1999 йил 27 майдаги “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сонли қарорлари шунингдек, жисмоний тарбия ва спортга оид чиққан хукумат қарорларида белгиланган вазифалар, барча таълим муассасаларида бугунги кунда энг долзарб масала, яъний аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатини кучайтириш, унинг оммавийлигини ошириш, шу жумладан, барча таълим тизимидаги ёш авлодни жисмоний бақувват, чаққон, иродали, ватанпарварлик руҳида тарбиялаб вояга етказиш учун жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини янги усуллар билан ташкил қилиш ва ўтказиш, кўпроқ ўқувчи - ёшларни спорт машғулотларига оммавий равишда узлуксиз жалб қилишга ва ривожлантиришга қаратилган ҳамда оммавий-спорт тадбирларини ташкил қилишга йўналтирилган.

Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришда йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни изчилик билан бартараф этишга қаратилган.

Шу сабабли, барча таълим муассасаларида амалга оширишда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини янада ривожлантириш, аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатини кучайтириш, спорт турларининг оммавийлигини оширишда жисмоний тарбия фанининг аҳамияти беқиёс.

Жисмоний тарбия фани узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим ва мажбурий қисми бўлиб ҳисобланади, воҳоланки кадрлар тайёрлаш тизимида жисмоний тарбия ва спорт омилини янги поғонага кўтариш бош мақсадимиздир.

Юқорида айтилган қарорлар ва норматив ҳужжатларни ҳаётга тадбиқ этишда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари марказий Кенгаши, “Маҳалла” жамғармаси, «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати бошқаруви Кенгаши билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини ривожлантириш, оммани спортга кенгроқ жалб қилиш ҳамда спорт турларининг оммавийлигини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, унинг тизимидаги ташкилотлар ва манфаатдор вазирликлар билан ҳамкорликда аҳолининг кенг қатламларини оммавий жисмоний тарбия-спорт ишларига жалб қилиш мақсадида, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳар йили оммавий-спорт тадбирлари тақвим режаси ишлаб чиқилади ва унга мувофиқ спортнинг кўплаб турлари бўйича туман (шаҳар), вилоят, Республика биринчиликлари, чемпионатлар, халқаро турнирлар, Осиё ўйинлари, Жаҳон биринчликлари ва чемпионатлари ўтказилиб келинмоқда.

Шу жумладан, мактабгача ёшдаги тарбияланувчилар ўртасида «Соғломжон ва полвонжон», ўқувчи ёшлар ўртасида “Футбол ғунчаси”, “Ёшлик” ва “Футбол келажаги”, “Умид” кубоклари, футбол мактаб-интернати ўқувчилари ўртасида республика биринчиликлари, ўқувчи-ёшлар ўртасида «қувноқ стартлар», «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада», «Шунқорлар» ҳарбий спорт мусобақалари, шунингдек, хотин-қизлар Спартакиадаси, маҳаллаларда “Футболимиз келажаги”, «Маҳалламиз паҳлавонлари», «Соғлом оила» оилавий спорт мусобақалари, Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича «Алпомиш» ва «Тумарис» фестивали каби тадбирлар ҳамда кўпгина спорт турлари бўйича республика биринчликлари, чемпионатлари, халқаро турнирлар, Осиё ўйинлари, Жаҳон биринчликлари ва чемпионатлари сингари спорт тадбирлари кенг оммавий тус олган.

Мазкур спорт мусобақаларини асосий мақсади ўсиб келаётган ёш авлод қалбида спортга муҳаббат туйғуларини камол топтириш, уларни спортда эришган натижаларини намойиш этиш, ёшларда соғлом турмуш тарзи тамойилларини, мустаҳкам ирода, ватанпарварлик ва эл-юртга фидойилик фазилатларини шакллантириш, спорт билан шуғулланиш учун замонавий талаблар даражасидаги шарт-шароитларни яратиш, ёшлар онгида юксак олимпия тамойилларини қарор топтиришдир.

Мазкур жараёнларни самарали бошқаришнинг асосий тамойиллари сифатида қуйидагилар белгиланган:


Оммавий спорт ўйинларини дастурий ёндашув асосида бошқаришнинг юқоридаги тизими охир-оқибатда мазкур тадбирларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлайди.

Юқоридаги йўналишдаги тизимнинг амалга оширилиши бу борадаги вазифаларнинг ижобий ҳал этилишига қуйидагилар таъсир этади:

Биринчидан: «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунини доирасида ўқувчи-ёшларни спортга жалб қилишнинг ягона тизими яратилган, ўқувчи-ёшлар ва талабаларнинг жисмоний тарбияга бўлган эҳтиёжларини таъминлайди.

Иккинчидан: оммавий спорт ҳаракатининг оммавийлигини таъминлаш асосида барча ёшдаги ўқувчи-ёшлар соғлигини тиклаш, жисмоний тарбия ва спортнинг ролини ошириш ва спорт турлари бўйича иқтидорли ёшлардан мамлакат жамоаларини шакллантириш тизими яратилади.

Учинчидан: болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, мураббийлар, жисмоний тарбия ўқитувчилари фаолиятини самарали назорат қилиш ва баҳолаш тизимини яратиш таъминланади.

Тўртинчидан: жойлардаги спорт базаларини янада ривожлантириш, мавжуд тизимларни такомиллаштириш, кадрлар савиясини ошириш, соғлом муҳит яратиш имконини беради.

Бешинчидан: кенг миқёсда спорт кийимлари ва анжомларини ишлаб чиқариш тизимларини яратишга, мавжудларини кенгайтиришга ёрдам беради.

Ўқувчи-ёшларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб қилишда узвийлик ва доимийлик, мақсадлилик ва самарадорлик тамойилларига асосланган.

Ўқувчи-ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишини шакллантириш, ёшлар спортини оммавий ривожлантириш тизимини яратиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади:

1. Оммавий спортни ривожлантириш аввало мактабгача таълим муассасаларида, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида болаларнинг шахсий гигиенаси, бадан тарбия, халқ ўйинлари, «қувноқ стартлар» каби болалар учун белгиланган ўйинлар асосида шакллантирилади;

2. Барча таълим муассасаларида, маҳаллаларда ва аҳоли ўртасида спорт-соғломлаштириш кунини, спорт байрамларини, спартакиадаларни ташкил қилиш ҳамда спортни умумхалқ ҳаракатига айлантириш лозим;

3. Умумий ўрта таълим мактабларида, академик лицей ва касб-хунар коллежларида ва олий ўқув юртларида соғлом турмуш тарзига ўқувчи-ёшларни эҳтиёжини шакллантириш;

4. Жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;

5. Жисмоний тарбия – соғломлаштириш, оммавий-спорт ишларини ва спортнинг миллий турларини ривожлантириш;

6. Жисмоний тарбия ҳамда спортни илмий-услубий ва тиббий таъминлаш;

7. Жисмоний тарбия ва спорт тизими имкониятларини ривожлантириш;

8. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, нодавлат секторини ривожлантириш;

9. Оммавий ахборот воситалари ва вақтли матбуотдан самарали фойдаланган ҳолда, оммавий спорт турларини тарғиб ва ташвиқот қилиш:

10. Республика ёшлари ўртасида «Ўзбекистон аҳолисининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлик даражасини белгилаб берувчи «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларини амалиётга киритиш;

11. Ёш истиқболли спортчиларни тайёрлаш ва уларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишлари учун шарт-шароит яратиб бериш;

12. Жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини юксалтириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати





ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА ОММАВИЙ – СПОРТ ТАДБИРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФАНИНИНГ ЎРНИ
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации