Факультетлараро жисмоний тарбия ва спорт - файл

приобрести
скачать (49.4 kb.)


БухДУ “Факультетлараро жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси доценти М.Ж.Абдуллаев томонидан касб-ҳунар коллежлари учун яратилган “Танланган спорт турларини ўқитиш услубияти - енгил атлетика”

номли дарсликка

ТАҚРИЗ
“Факультетлараро жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси доценти Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич томонидан касб-ҳунар коллежлари учун тайёрланганган “Танланган спорт турларини ўқитиш услубияти - енгил атлетика” дарслиги бугунги кунда таълим соҳасининг ўқитиш ва машғулот олиб бориш бўйича ўқувчи ёшларни енгил атлетика спорт тури техникасини янада мукаммал эгаллашда керакли бўлган ўқув дарсликларидан деб ҳисоблайман. Ҳозирги замонавий спорт мусобақаларида ўзаро рақобатнинг кескинлашуви ва спорт натижаларини тўхтовсиз ўсиб бориши ўқув машғулот жараёнларига янгича илмий назар билан ёндашишни тақазо этади.

Республикамиз мустақилликка эришганидан сўнг ҳозирги кунгача спортчиларимиз Осиё ўйинларида, Осиё чемпионатларида, Жаҳон чемпионатлари, Олимпияда ўйинларида шунингдек турли даражадаги мусобақаларда доимий равишда ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олиб келмоқда. Бу эса спорт соҳасига қаратилган эътиборни юксак даражада эканлигидан далолатдир.

Енгил атлетика спорт тури оммавий спорт турларидан бири бўлиб ушбу спорт турининг турли хил машқлари билан шуғулланган инсоннинг зарур бўлган барча жисмоний сифатларни ривожлантиради ҳамда организм функциялари ишини яхшилайди ва жисмоний тайёргарлигини оширишда муҳим амалий аҳамият касб этади.

Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси дарслиги хорижий мамлакатларда енгил атлетика спорт турининг ташкил топиши ва мамлакатимизда миқёсида енгил атлетика спорт турининг ривожланиш тарихи, енгил атлетика турлари техникасини ўргатиш усул ва услублари ҳамда спорт маҳоратини такомиллаштириш усуллари, жисмоний тайёргарлик даражасини оширишда воситаларни қўллаш услубияти, тайёргарлик турлари, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари бўйича маълумотлар кенг ёритиб берилган.

Ушбу яратилган дарслик “Кириш”, 9 та бўлим, атамаларнинг изохли луғати (глоссарий)дан ташкил топган бўлиб анъанавий тартибда ишлаб чиқилган. Дарсликнинг “Кириш” қисмида енгил атлетика спорт турининг оммавийлиги унинг турли-хил машқларини инсон соғлигини мустаҳкам-лашдаги тутган ўрни ҳамда жисмоний тарбия тизимида муҳум амалий аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида маълумотлар кенг ёритиб берилган. Шу билан бирга енгил атлетика спорт турини Жаҳонда ва Ўзбекистонда ривожланиши яъни тараққий этиши бўйича малумотлар берилган.

Дарсликнинг I-бўлимида енгил атлетиканинг асосан 5 та турга бўлиниши яъний юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва кўпкураш машқларининг таснифланиши, қадимдан токи ҳозирги кунгача енгил атлетиканинг ривожланиши ҳамда тараққиёт йўли ҳақида маълумотлар келтирилган.

2 – бўлим енгил атлетика турларини техникаси асосларига бағишланиб унда юриш, югуриш, сакраш ва улоқтириш техникаси асослари мажмуаси ёритилган.

3 – бўлимида енгил атлетикада енгил атлетика турлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича маълумотлар ёритиб берилган.

4 – бўлимида енгил атлетиканинг юриш турларининг ривожланиш тарихи, техника ва усулларини ўргатиш услубияти ҳамда махсус машқлар мажмуасини қўллаш бўйича маълумотлар ёритиб берилган.

5 – бўлимида енгил атлетиканинг югуриш турларига бағишланган бўлиб унда югуриш турларининг ривожланиш тарихи, техника ва усулларини ўргатиш услубияти, жисмоний тайёргарлик ва махсус тайёргарлик даражасини ошириш учун махсус машқлар мажмуаси бўйича маълумотлар ёритиб берилган.

6 – бўлимда сакраш турларининг ривожланиш тарихи, техника ва усулларини ўргатиш услубияти ҳамда махсус машқлар мажмуасини қўллаш бўйича маълумотлар ёритиб берилган.

7 – бўлим енгил атлетиканинг улоқтириш турларига бағишланиб унда улоқтириш турларининг ривожланиш тарихи, техника ва усулларини ўргатиш услубияти ҳамда махсус машқлар мажмуаси бўйича маълумотлар ёритиб берилган.

8 – бўлим кўпкураш (етти ва ўнкураш) турларининг ривожланиш тарихи, техника ва усулларини ўргатиш услубияти, жисмоний тайёргарлик ва махсус тайёргарлик даражасини оширишда воситаларни қўллаш услубияти бўйича маълумотлар ёритиб берилган.

9 – бўлимида енгил атлетика турлари бўйича мусобақаларини ташкил қилиш ҳамда ўтказиш бўйича тавсиялар келтирилган

Бундан ташқари дарсликда атамаларнинг изохли луғати (глоссарий) аниқ ва равон қилиб келтирилган.

Дарслик касб – ҳунар коллежларининг “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси” фан дастурига мослаб ишлаб чиқилган ва давлат таълим стандарти талабларига тўлиқ жавоб беради ҳамда дарс жараёнларини олиб боришга ўқув машғулотларини ўтказиш, ташкил қилишда дастурил амал бўлиб хизмат қилади.



Бухоро давлат университети “Факультетлараро жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси доценти Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевичнинг касб-ҳунар коллежлари талабалари учун тайёрлаган ушбу “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси” дарслигини талаб даражасида ёзилган деб ҳисоблайман ва уни чоп этишга тавсия этаман.

Тақризчи: Бухоро давлат университети

Жисмоний мадания факультети

декани п.ф.н., доц Маъмуров Б.Б.

Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации