Енгил атлетика спорт тури қадимий ва оммавий спорт турларидан бири бўлиб ушбу спорт турининг турли ҳил машқлари инсон организми учун фойдалидир. Айниқса унинг спортча юриш ва соғломлаштирувчи югуриш, кросс югуриш каби машқлари инсон соғлигини мустахкамлашда ва соғлом турмуш кечиришда имухим рол ўйнайди.
М.Ж.Абдуллаев томонидан касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун тайёрланган ушбу “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси” дарслиги “Кириш”, 8 та бўлим, атамаларнинг изохли луғати (глоссарий)дан ташкил топган.
Дарсликнинг “Кириш” қисмида енгил атлетика спорт турининг оммавийлиги унинг турли-ҳил машқларини инсон соғлигини мустахкамлашдаги тутган ўрни ҳамда жисмоний тарбия тизимида мухим амалий ахамиятга эга эканлиги тўғрисида малумотлар берилган. Шу билан бирга енгил атлетика спорт турини Жахонда ва Ўзбекистонда ривожланиши бўйича малумотлар кенг ёритиб берилган.
Дарсликнинг I-бўлимида енгил атлетиканинг асосан 5 та турга бўлиниши яъний юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва кўпкураш машқларининг таснифланиши, қадимдан токи ҳозирги кунгача енгил атлетиканинг ривожланиши ҳамда тараққиёт йўли ҳақида маълумотлар келтирилган.
2 – бўлим енгил атлетика турларини техникаси асосларига бағишланиб унда юриш, югуриш, сакраш ва улоқтириш техникаси асослари мажмуаси ёритилган.
3 – бўлимида енгил атлетикада енгил атлетика турлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича маълумотлар ёритиб берилган.
4 – бўлимида енгил атлетиканинг юриш турларининг ривожланиш тарихи, техника ва усулларини ўргатиш услубияти ҳамда махсус машқлар мажмуасини қўллаш бўйича маълумотлар ёритиб берилган.
5 – бўлимида енгил атлетиканинг югуриш турларига бағишланган бўлиб унда югуриш турларининг ривожланиш тарихи, техника ва усулларини ўргатиш услубияти, жисмоний тайёргарлик ва махсус тайёргарлик даражасини ошириш учун махсус машқлар мажмуаси бўйича маълумотлар ёритиб берилган.
6 – бўлимда сакраш турларининг ривожланиш тарихи, техника ва усулларини ўргатиш услубияти ҳамда махсус машқлар мажмуасини қўллаш бўйича маълумотлар ёритиб берилган.
7 – бўлим енгил атлетиканинг улоқтириш турларига бағишланиб унда улоқтириш турларининг ривожланиш тарихи, техника ва усулларини ўргатиш услубияти ҳамда махсус машқлар мажмуаси бўйича маълумотлар ёритиб берилган.
8 – бўлим кўпкураш (етти ва ўнкураш) турларининг ривожланиш тарихи, техника ва усулларини ўргатиш услубияти, жисмоний тайёргарлик ва махсус тайёргарлик даражасини оширишда воситаларни қўллаш услубияти бўйича маълумотлар ёритиб берилган.
9 – бўлимида енгил атлетика турлари бўйича мусобақаларини ташкил қилиш ҳамда ўтказиш бўйича тавсиялар келтирилган
Бундан ташқари дарсликда атамаларнинг изохли луғати (глоссарий) келтирилган.
Ушбу дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига қарашли касб – ҳунар коллежларининг талабалари, мураббийлари учун жуда фойдалидир. Дарслик касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун учун ўзбек тилидиги илк дарслик бири ҳисобланади.
Бухоро давлат университети “Факультетлараро жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси доценти в/б Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич томонидан касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун тайёрланган “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси” дарслиги касб-ҳунар коллежлари фан дастурига мослаб ишлаб чиқилган ва давлат таълим стандарти талабларига тўлиқ жавоб беради ва ўқув жараёнини олиб бориш учун амалий ахамият касб этади. Шу боис дарсликни талаб даражасида ёзилган деб ҳисоблайман ва уни чоп этишга тавсия этаман.