I боб. Таълим тизимини ривожлантириш истиқболлари - файл

приобрести
скачать (282.9 kb.)


I БОБ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

1.1. Таълим тизимини модернизациялаш ва миллий инновацион тизимни ташкил этиш

Республика таълим тизими ва ундаги ўқитиш жараёнини такомиллаштириш мақсадида ривожланган давлатларнинг таълим соҳасидаги ислоҳотлари таҳлил қилиниб, шунга кўра таълим тизимини модернизациялаш унинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилиб олиб борилди.

Дунё таълими олдида турган глобал вазифаларнинг ҳал қилинишида ечимини кутатаётган муаммолар: олий таълим тизимининг таҳлили, вазифалари, мақсадларини ўрганиш ва керакли тавсиялар яратишга йўналтирилган бўлиб, таълим соҳаси билан шуғулланувчи барча муассасаларнинг ҳозирги кундаги асосий қийинчиликлари, таълимни ташкил этиш ва унинг сифатини юқори даражага кўтариш, бошқариш, молиялаштириш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш каби масалаларнинг ҳал қилинишига қаратилган. Айнан шу муаммолар республика таълим тизимида ҳам мавжуддир.

Таҳлилий натижаларга кўра, олий таълим муассасаларининг кейинги йилларда сезиларли даражада кенгайиб бораётганлиги ва сўнгги 10 йил давомида таҳсил олувчилар сонининг узлуксиз ўсиб бораётганлиги сезилмоқда.

Изчиллик билан ривожланиб бораётган фан-технологиялар узлуксиз ва замонавий янги фан-технология ютуқларига асосланган бугунги жамиятда бундай ҳолат оддий ижтимоий онг, тафаккурнинг ўсиши натижаси сифатида қаралиши керак. Бу ўринда хулосаларни таҳлил қиладиган бўлсак, олий таълим етиштириб бераётган “маҳсулот”га “харидор”ларнинг талаби ўз йўналишига эга бўлиб, қуйидагича кўринишларда намоён бўлмоқда:

биринчидан – ўз мавқеини яратиш ва мустаҳкамлаш учун ижтимоий нуфузли тоифага эга бўлган давлат дипломини олишга ҳаракат қилаётган шахсларнинг салмоғи;



I БОБ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации