Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиси - файл

приобрести
скачать (17.9 kb.)


Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиси

Сапаев Валишер Одилбек ўғлининг амалиёт даврида амалга оширган ишлар бўйича

ҲИСОБОТИ

2020 йил 29 июн кунидан 11 июлга қадар Урганч давлат университетида амалиёт ўтадим.

Амалиётнинг биринчи кунидан бошлаб, ташкилот фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий хужжатлар билан қайта танишиб чиқдим. Амалиёт раҳбари сифатида менга Тарих факулътети декани Шихов Отабек бириктирилди. Айнан, ҳужжатлар номеклатураси ва иш юритиш тартиби билан амалиёт раҳбари қайта таништириб услубий кўмак бердилар.

Ушбу ташкилотда мен амалиёт фаолиятимни дастлаб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганишдан бошладим. Шундан кейин университетдаги бошқарув тизими ва ундаги ўзига хос хусусиятлар билан танишдим. Битирув малакавий ишимга доир илмий маълумотлар билан яқиндан танишдим. Университетда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фаолият юритиш механизми ҳақида илмий рахбарим томонидан тушунтиришлар берилди. йўлга қўйилган.

Урганч давлат университетининг бир қатор йўналишлари бўйича ҳамкор ташкилотлар билан турли ҳужжатлар имзоланиб иш ташкил қилинади. Мамлакатимизда июнь ойи “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилингани ҳамда шу муносабат билан университетда ташкил қилинган онланн тадбирларда иштирок этдим. “30-июнь Ёшлар куни” муносабати билан жойларда “Хоким ва ёшлар”, “Прокурор ва ёшлар” ва барча соҳадаги раҳбарларнинг ёшлар билан ўзаро мулоқотлари ўтказилганлиги ва талабаларнинг фаоллигини таъминлашга кўмаклашдим. Карантин сабаб, аксарият учрашувлар онлайн ўтказилган бўлса ҳам ёшларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди ва масъулларга топшириқ берилди. Айнан шу учрашувларнинг аксариятини ташкил этишда иштирок этдим.

Ёшлар етакчилари учун ўқув услубий кўмак бериш мақсадади қўлланмалар тайёрлаб онлайн тартибда семинарлар ўтказдим. Карантин вақти бўлишига қарамай ёшлар ташкилоти томонидан 15 дан ортиқ онлайн танловлар ўтказилди. 3 та танловнинг муаллифи сифатида етакчилик қилиб кўплаб ёшларни жалб қилишга эришдим.



Урганч давлат университетининг ярим йиллик фаолияти юзасидан статистик маълумотлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан умумий хисоботлар тайёрлашда иўтирок этдим. Иш режамда келтириб ўтилган вазифаларни тизимли равишда бажариб бордим.
4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув

курси тингловчиси В.Сапаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиси
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации