Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиси - файл

приобрести
скачать (20.3 kb.)


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиси Сапаев Валишер Одилбек ўғлининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришнинг амалий масалалари” мавзусидаги

битирув малакавий ишига илмий раҳбар
ХУЛОСАСИ
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да қайд этилган йўналишлардан бири бу - ижтимоий соҳага оид давлат сиёсатини такомиллаштириш бўлиб, йўналишда ижтимоий соҳанинг бошқа долзабр масалалари қатори аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилиши керак бўлган ижтимоий аҳамияти юқори бўлган масалалар ва уларнинг амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган. Тингловчи В.О.Сапаевнинг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришнинг амалий масалалари” мавзуси ижтимоий ҳимоя соҳасининг олдимизга қўйилган вазифаларга муносиб жавоб бўлади. Бу борада В.О.Сапаевнинг танлаган мавзуси бугунги кундаги давлатимизнинг олиб бораётган ижтимоий сиёсатининг амалий масалалари, ютуқлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар муаммосини назарий ва амалий томондан қамраб олган десак муболаға бўлмайди.

Ушбу битирув малакавий иши кириш, 2 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан иборат.

Битирув малакавий ишининг структураси тўғри тузилган. Кўплаб халкаро манбалар ҳамда, илмий адабиётлардан кенг фойдаланилган. Бу эса ишнинг қийматини янада оширади. Бундан ташқари, тингловчи В.О.Сапаевнинг малакавий амалиётни ўзи фаолият юритадиган Урганч давлат университетида ўтаганлиги ва у ердаги Proquest, Web of science, ва Science Direct халқаро илмий базаларига уланиш имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, тадқиқот олиб борганлиги ва бу кенг қамровли материаллардан фойдаланилганлиги битирув малакавий ишининг амалий жиҳатдан аҳамиятини ошишига катта таъсир кўрсатган.

Шу билан бирга, ишда айрим техник хатолар учрайди. Умуман олганда мазкур камчиликлар жузъий характерга эга бўлиб, ишнинг илмий қийматини пасайтирмайди.



Юқоридагилардан келиб чиқиб, В.О.Сапаевнинг ушбу малакавий битирув ишини тугалланган битирув малакавий иши деб баҳолаш ҳамда, ҳимояга тавсия этиш мумкин.
Ёшлар муаммоларини ўрганиш

ва истиқболли кадрларни тайёрлаш

институти профессори, и.ф.д Н.Г.Каримов

Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации