Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни «Диншунослик» - файл

приобрести
скачать (77.7 kb.)






Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

«Диншунослик» фани Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 1-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. «Диншунослик» фани гуманитар фанлар туркумига киради ва барча диншунослик бўлмаган таълим йўналишларида ҳам ўқитилади. Мазкур фан бошқа ижтимоий фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги ижтимоий фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади.



  1. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга миллий ва диний қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг умуминсоний қадриятлар ила уйғунлигини тушунтириш, уларда диний бағрикенглик маданиятини, динга нисбатан тўғри ёндашувини шакллантириш ва жамият учун юксак маънавиятли кадрларни тарбиялашдан иборат.

Фаннинг вазифаси – талабаларга ҳозирги даврдаги динларнинг маълум халқ ҳаётида тутган ўрни ҳақида умумий назарий тушунчалар бериш, уларнинг давлат ва дин муносабатлари, динлараро бағрикенглик ғояси ва маданияти тўғрисидаги тасаввурларини бойитиш; дин ва диний қадриятларнинг талқин этилиши ва бугунги кундаги аҳамиятини ўргатиш; глобаллашув жарёнида диний соҳада кечаётган тенденицияларни ёритиш, ёшларда турли зарарли диний секта ва оқимларнинг бузғунчи ғояларига қарши иммунитетни шакллантириш.

Фан бўйича талабанинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:

- давлат ва дин муносабати, Марказий Осиёда тарқалган динлар тарихи, таълимоти, муқаддас манбалари, йўналишлари, жаҳонда мавжуд бўлган динларнинг муштарак хусусиятлари, динлардаги оқимлар ва мазҳаблар, дунёнинг конфессионал харитаси, дин ва қонун ўзаро муносабатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- миссионерлик, прозелетизм ва диний экстремизмнинг жамият ҳаётига таҳдид солиши ҳамда салбий таъсири ва оқибатлари; динлараро бағрикенглик тамойилларига амал қилиш, диннинг моҳияти эзгуликдан иборат эканини англаш, диннинг ижтимоий тараққиёт билан бевосита боғлиқлигини тушуниб етиш; дин ва диний қадриятларнинг инсон маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳис этишни билиши ва улардан фойдалана олиши;

- дунёвий ва диний илмларнинг жамият тараққиётига таъсирини англаш, уларга нисбатан ўзининг мустақил фикрини билдириш; дин ниқоби остидаги турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетини шакллантириб бориш, уларнинг ёвуз ниятларига ўзининг эркин ва холис муносабатини билдириш кўникмаларига эга бўлиши керак.





Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации