Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади - файл

приобрести
скачать (93.1 kb.)


Оила ривожи

Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.

Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишлигида эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам оиладаги ўз бурчларини астойдил адо этишга интилишлари муҳимдир.

Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ оилага катта эътибор қаратилди. 1998 йил мамлакатимизда “Оила йили” деб эълон қилинди. Шу йили мамлакатимизда қурилаётган инсонпарвар демократик давлат вазифаларини бажаришга, умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида оилаларнинг барқарорлигини таъминлаш тизимини барпо этишга қаратилган нормаларни ўзида акс эттирган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралда қабул қилган қарори билан Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар кўмитаси ҳузурида Республика “Оила” илмий-амалий маркази ташкил қилинди. Бундан асосий мақсад жамият тараққиётида маънавий баркамол ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни муҳим эканлигини ҳисобга олиб, оилага тааллуқли бой ва сермазмун миллий анъаналарни авайлаб асраш, уларни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш муаммоларини илмий ўрганишни ва фуқароларга бу масалаларда амалий ёрдам беришни мувофиқлаштиришдан иборат.

Фарзандлари соғлом юртнинг эртаси улуғ, мақсади равон бўлади. Давлатимиз раҳбари ўз нутқларида фарзанднинг соғлом ва баркамол бўлишида оиланинг ўрни нақадар беқиёс эканлигини кўрсатиб, “Соғлом боланинг дунёга келиши, бақувват бўлиб ўсиб-улғайиши кўпгина талаб ва омилларга боғлиқ эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Лекин улар орасида шундай ўта муҳим, ҳал қилувчи мезонлар борки, бу ҳақда алоҳида тўхталишни ўринли, деб биламан. Биз оилани ҳаёт давомийлигини таъминлайдиган, келажак насллар тақдирига кучли таъсир кўрсатадиган тарбия маскани сифатида қабул қиламиз. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, меҳр-оқибат, ўз Ватанига, халқига садоқатли бўлиш каби олижаноб фазилатлар айнан оила муҳитида шаклланади. Шунинг учун хам оилани баркамол, соғлом авлодни вояга етказишдаги аҳамияти беқиёсдир”, деб таькидлаб ўтадилар.

Оиланинг асосий вазифаси хам жамиятга фидойи комил инсонларни етиштириб беришдан иборат. Зеро, соғлом бола бу соғлом оиланинг мевасидир. Соғлом инсон деганда, фақат жисмоний сиҳат-саломатликни эмас, балки ўзбек халқига хос шарқона одоб-ахлоқ, миллий ғоя ва бағрикенглик, инсонпарварлик каби эзгу ҳис-туйғулар руҳида камол топган маьнан етук инсонни тушунишимиз мумкин. Зеро, маьнавий соғлом инсонлар аввало юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва халқнинг эртанги куни учун қайғура оладилар. Бевосита оиладаги соғлом муҳит, соғлом мафкура, маьнавий соғлом инсоннинг таянч манбаидир дея оламиз. Жамиятимиз мустаҳкам таянчи бўлмиш оила нафақат эртанги кун шахсларини тарбиялайди, балки ватан ва эртанги кун учун қайғура олиш қобилиятини хам шакллантира олиши шубҳасиздир.





Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации