Катлам-анод, n - файл

приобрести
скачать (44 kb.)


Тиристор

Тиристор-турт катламли, яъни учта Р-n утишли ярим утказгичли асбобдир. Унда турли хил утказувчанликка эга катламлар кетма-кет уланади. Чунки Р1 – катлам-анод, n2 – катлам катод деб аталади. Ички Р2 ва n1 – катламлар бошкарувчи электрод ёки база дейилади. База катламлари бир хил булмайди: n- база Р-базадан калинрок ва котишма микдори озрок килиб ясалади. Натижада n2 Р- n утишнинг тугрилаш хусусияти жуда яхши булади.(тескари ток кичик, тўғри ток етарлича катта).

Унинг тузилиши 1 - расмда келтирилган. Унда учта р-п ўтиш бўлиб А нуқтага манбанинг мусбат қутби, Б нуқтага манфий қутби уланса, П1 ва П3 ўтишлар тўғри, П2 эса тескари р - п утишга эга бўлади.


1-расм. Тиристорнинг структура тузилиши

Турт катламли уч электродли Тиристорнинг бошкарувчи катламининг бошкаларга нисбатан юпка килиб тайёрланиши бошкарувчи сигналнинг таъсирини кучайтириш учун зарурдир. Металл контактлар А (анод) ва К (катод) Р1 ва n2 эммитерли катламга уланади. ý1 ва ý3 утишлар – бу эммитерли утишлар булади. Уртасидаги катламлар n1 ва Р2 бу асослар сохаси булади. Р2 – асосга металлнинг бошкарувчи электрод уланади. ý2 –колекторли утиш.




2-расм
Агар бошкарувчи электрод узилган холда анод ва катод орасига доимий кучланиш куйилса, ý1 ва ý3 утишлар тугри йуналишда. ý2 утиш эса тескари йуналишда уланган булади. ý2 утиш ёпик булгани учун унинг каршилиги катта булади. Тиристорга куйилган кучланиш деярли унга тушади. Шунинг учун Тиристор ёпик булиб, ундан жуда кичик ток утади. Кучланиш ортганда ток озгина ортади, чунки ý2 утишнинг каршилиги катта булиб, токни камайтиради. ý2 утишнинг каршилиги икки карама-карши жараёнга боглик булади: 1) тескари кучланиш ортган сари ý2 утишни каршилиги купаяди, чунки ý2 утишда асосий заряд ташувчилар сони камаяди. ý1 ва ý2 утишларда тугри кучланишнинг ортиши ý2 утишга келаётган заряд ташувчиларнинг сони ортади. Бунинг натижасида ý2 утишнинг каршилиги камаяди. Кучланиш Тиристорини улаш кучланишнинг кийматигача етиб ва ундан бироз ошганда Тиристор очилади. Ва унинг токи кескин усади. ý2 утишнинг каршилиги камайгани учун унда кучланишнинг тушиши хам камаяди.

Тиристорнинг очилишига вольтампер тавсифнинг Оа кисми мувофик келади. Тавсифнинг d кисми кремнийли диоднинг нормал вольтампер тавсифига ухшайди. Ток усиши билан кучланишнинг пасайиши тавсифининг b кисмида Тиристор манфий каршиликка эга булишини курсатади. Тиристорни ёпиш учун унинг токини улаб колиш кийматигача (Iýк) пасайтириш керак.

Агар бошкарувчи электродга мусбат кучланиш берилса, Р2 катламга ( асосга ) кушимча зарядлар – электронларни киритиш мумкин. Рекомбинация хисобида ý2 утишнинг тешилиш кучланиши ва каршилиги пасаяди. Бунда Тиристорни очиш кучланишининг киймати хам пасаяди. Бошкарувчи ток канча куп булса, Тиристорни очадиган кучланишнинг киймати шунча паст булади. Очилишдан кейин бошкарувчи электрод Тиристорининг ишга хеч кандай таъсир кила олмагани учун, Тиристорни очишга киска муддатли импульс етарли булади.

Тиристорнинг анод ва катод электродларига тескари кучланиш берилса, ý1 ва ý2 утишлар ёпик булиб Тиристордан ток утказилмайди. Яъни Тиристор ёпик булади. Бунда Тиристорнинг ва диоднинг ВАХлари тескари кисмлари бир-бирига ухшайди.





  1. Тиристорнинг ишлаш принципини Р – n – P ва n - Р- n турдаги транзисторларни кушмаси деб караш хам мумкин (расм а).

Факат иккита четки кисмларидан чикарилган уланиш учларига эга булган транзисторлар диодли транзисторлар дейилади. Динисторларни бир холатдан бошка холатга утказиш (ёпик холатдан очик холатга) утказиш учун электродлар орасидаги кучланишнинг кийматини ёки кутбларини узгартириш керак. Урта учларидан бирортасидан уланиш учи чикарилган Тиристорлар тринисторлар дейилади.



Тринистор. Тиристорни ёпик холатдан очик холатга утишини факат анод ва катод орасидаги кучланишни узгартирибгина эмас, балки базалардан бирортасидаги токни киска муддатга ошириш йули билан амалга ошириш мумкин булган туридир. Бошкарувчи электрод сифатида базалардан кайси бири олинишига караб бошкариш катод ёки анод деб икки турга булинади. Катод буйича бошкаришда Тиристорнинг катодига якин Р2 – базаси, анод буйича бошкаришда эса, анодга якин жойлашган n1- базаси бошкарувчи электрод вазифасини божаради.

Иккала холда хам тиристорнинг характеристикаси бир хил булади. Факат катод буйича бошкаришда бошкарувчи электродга катодга нисбатан мусбат ток импульси берилса, анод буйича бошкаришда анодга нисбатан манфий ток импульси таъсир эттирилади.

Улар куйидагича белгиланади.


Динисторларга – Н - динистор.

Тиринисторларга – У - катод буйича тринистор.

Харфлари маркаланишда - анод буйича тринистор.



иккинчи белгиси хисобланади.

Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации