Топшириқларни бажаринг - файл

приобрести
скачать (44.5 kb.)


Топшириқларни бажаринг
1-масала. Жорий йилда бир тармоқдаги қўшма корхоналарнинг маҳсулотлар ва хизматларни сотиш бўйича берилган маълумотлари асосида гуруҳ ичидаги дисперсияни, гуруҳлараро дисперсияни, умумий дисперсияни ва корреляцион нисбатни ҳисобланг.

Сотилган маҳсулотлар ва хизматлар қиймати, млрд.сўм

Корхоналар сони

Гуруҳ бўйича сотилган маҳсулотлар ва ҳизматларнинг ўртача қиймати, млрд.сўм

Гуруҳий дисперсия

3,5-6,5

9

5,59

6,13

6,5-9,5

10

7,06

6,51

9,5 ва ундан юқори

11

12,20

72,16



2-масала. Хўжалик бўйича ўртача кунлик соғиб олинган сут миқдори 18 кг. Ўртача квадратик тафовут кг. Барча хўжаликлар 40%и сут гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарашга ихтисослашган, улар томонидан ўртача кунлик 15 кг. сут ишлаб чиқарилган, сут ишлаб чиқаришга ихтисослашган хўжаликларда ўртача кунлик сут ишлаб чиқариш 20 кг. тенг. Ўртача гуруҳлараро ва қолдиқ дисперсияларни ҳисобланг.

3-масала. Фермер хўжаликларининг экин майдонлари тақсимоти бўйича келтирилган маълумотлар асосида ўртача экин майдонлари, дисперсия ва ўртача квадратик тафовутни аниқланг.



Экин майдони, га

100 гача

100-200

200-300

300-400

400-500

500-600

Жами

Жамига нисбатан хўжаликлар

17

20

28

25

7

3

100


4-масала. Енгил саноат корхонасининг цехларида меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда вариация коэффициентини ҳисобланг.

Цехлар

Ўртача меҳнат унумдорлиги, м2

Гуруҳдаги ўртача квадратик тафовут

1

29,2

2,4

2

18,22

2,27

3

28,36

3,47


5-масала. Корхонанинг икки кварталда баланс фойдаси тўғрисидаги маълумотлар асосида: 1) гуруҳ ичидаги, гуруҳлараро ва умумий дисперсияни, 2) дитерминация коэффициенти ва корреляцион нисбатни аниқланг, хулосалар қилинг.

Квартал

Корхоналар сони

Баланс фойда, млн.сўм

I

3

18,4; 38,8; 72,6

II

4

14,1; 16,3; 48,8; 27,9


6-масала. Молия коорпорациясида ходимларнинг фарзандлари сони бўйича гуруҳланиши маълумотларидан фойдаланган ҳолда гуруҳ ичидаги дисперсия, гуруҳлараро дисперсия, умумий дисперсия ва корреляцион нисбатни топинг.

Оиладаги фарзандлар сони

Бўлим бўйича ходимлар сони

1-бўлим

2-бўлим

3-бўлим

0

4

7

5

1

6

10

13

2

3

3

3

3

2

1

-


7-масала. Шаҳардаги 100 та омонатчиларнинг ҳисоблари текширилди. Давлат банкларидаги жамғармаларнинг ўртача ҳажми жамғармалар дисперсияси 12 га тенг бўлганда (барча ҳисобларнинг 60%ни) 260 сўмни, тижорат банкларидаги ўртача жамғармалар ҳажми эса дисперсия 22 га тенг бўлган ҳолда 250 сўмни ташкил қилди. Детерминация коэффициентини аниқланг.



8-масала. Қуйидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ишчиларнинг меҳнат унумдорлиги ва иш стажи ўртасидаги боғлиқликнинг корреляцион нисбатини аниқланг. Умумий дисперсия 8,4 га тенг.

Дастгоҳда ишлаётган ишчиларнинг меҳнат стажи бўйича гуруҳланиши, йил

Ишчилар сони

Бир ишчи томонидан бир ойда ишлаб чиқариш, минг сўм

3 гача

30

10,0

3-6

40

12,0

6 ва ундан юқори

50

15,0

Жами

120

13,0


Топшириқларни бажаринг
Учебный материал
© nashaucheba.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации